Кундалик хабарлар - 23 June 2017

  • 17:35Қўшни Қозоғистонда тарқатилаётган баъзи хабарлар ўзбекларни ҳам қизиқтириши керак

    Қозоғистонда тарқатилаётган ҳамма хабарларни тарқатиш ниятимиз ҳам йўқ, бунга имконимиз ҳам йўқ. Уларнинг баъзиларини сарлавҳаси ва баъзибир фактлар ўзбекларни ўйлантириб қўйиши керак. Мана “Казинформ” бугун тарқатган хабарларни баъзиларининг қисқа моҳияти: 1. Остонада Умумжаҳон Қозоқлар Ассоциациясининг навбатдаги қурултойи бўлмоқда. Ассоциациянинг раиси Нурсултон Назарбой ҳам қурултойда иштирок этмоқда. Бу Ассоциация 1992 йили сентябрь ойида Олматада ўтказилган Умумжаҳон Қозоқлар ...

  • 15:02“Ҳаракат”нинг танқиди натижа берди ва ниҳоят матбуотда Бош вазир Абдулла Арифнинг исми тилга олинди, аммо шарманда қилинди

    Ўзбек миллатининг душмани, ҳаромий Ислом Карим президентлик қилган даврда Бош вазир Шавкат Мирзиё ҳеч қаерда кўринмасди, исми тилга олинмасди ҳисоб. Ҳатто ҳукумат мажлиси ўтказилгани ҳақидаги хабарларда Бош вазир борлиги айтилмасди, унинг расми хабарларга қўйилмасди. Мана энди Шавкат Мирзиё Президент бўлди, унинг ўрнига бош вазир этиб Абдулла Ариф тайинланди. Орадан ярим йилдан кщпроқ вақт ўтди, бутун ахборот воситалари асосан Шавкат Мирзиё ҳақида ёзмоқдалар, унинг кўринишларини тарқатиш билан о...

  • 08:42“Ҳаракат” ҳар доимгидек ҳақ: Европада мусулмон муҳожирларга муносабат салбийлашиши давом этмоқда

    Европада мусулмонларга муносабат ёмонлашаётгани ҳақидаги хабарларимизни ҳар доим “Бу ҳали ҳолва” сўзлари билан тамомлар эдик. Мана яна битта хабарга лойиқ воқеа юз берди. Русларнинг “Россия Бугун” (Russia Today) Агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Австрияда мусулмонларнинг боғчалари сониини чеклаш қарори чиқибди. Хабарларда Вена шаҳар мэрининг ўринбосари Иоганн Гуденуснинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Европа ишлари бўйича вазиримиз Себестян Курцанинг мактаб ёшигача м...

  • 02:37Саудия қироли ўз вориси этиб ўғли Муҳаммад ибн Салмонни тийинлади. У нима каромат кўрсатолади?

    Саудия Арабистони абсолют теократик монархия, яъни давлат ва дин бошқаруви бир одамнинг, яъни подшоҳнинг қўлида бўлган давлатдир. Ҳозирги подшоҳ - 81 ёшли Салман ибн Абдулазиз ал Сауд бўлиб, унинг жияни Мухаммад бин Наиф подшоҳликка ворис эканлиги ҳам аввалдан маълум эди. Подшоҳ ўз ворисини ўзи танлайди ва истаган вақтида уни алмаштиролади. Ўтган куни, яъни 21 июнда айнан шундай бўлди ва подшоҳ Салман 31 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмонни ўз вориси, яъни шаҳзода деб эълон қилди. Шу пайтгача, туш...

  • 01:16Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара пунктларида янги ўтказгичлар ташкил этилади

    Қозоғистон Сенатининг 22 июнь кунги ялпи мажлисида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида тузилган чегара ўтказиш пунктларига оид келишув ратификация қилинди. Бу ҳақда қозоқ матбуоти хабар қилмоқда. Маълум бўлишича, мазкур протокол президент томонидан имзолангач¸ кучга киради. Тушуниш мумкинки, бундай протокол Ўзбекистон тарафидан имзоланиб бўлган. Келишувга кўра¸ Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидан 80 км. масофада жойлашган “Бейнеу” темир йўл ўтказиш пункти чегарадан икки километр масоф...

22 June 2017
  • 22:51Чидаса бўладиган хабар: Шавкат Мирзиё ўзбек деҳқонининг сочидан аввал косасини оқартирмоқчи

    Кеча имзоланган президент қарорга мувофиқ¸ жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари учун солиқни олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилишга рухсат этилади. Бундай экспортчи хорижга валютада сотадиган мева-сабзавоти нархини махсус эксперт комиссияси қарори асосида белгилайди ва ундан кўзда тутилган солиқ тўланади. Расмий шарҳга кўра¸ 21 июнь кунги қарордан кўзланган мақсад мева...

  • 22:38АҚШ Олий Суди АҚШ фуқаролигини олган муҳожирларни фуқороликдан чиқаришни қийинлаштирувчи ҳукм чиқарди

    Ҳамма нарса 2000 йили АҚШга келиб, аввал қочқин мақоми, 2007 йилда эса фуқароликни ҳам олган босниялик серб оиласининг атрофидаги жанжалдан бошланибди. Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, эр-хотиннинг ёки ва хотиннинг аризасида эри Босниядаги серблар армиясида хизмат қилгани айтилмаган экан. Маълумки, айнан шу Босниядаги серблар армияси мусулмонларни қатағон қилгани, Сребреница шаҳрида 8 минг мусулмон ўлдирилгани Гаагадаги Халқаро Суд томонидан ҳам тан олинган эди. Бу ёлғон ўртага чиқиб...

  • 21:37Қозоғистондаги автоҳалокатда 9 нафар ҳамюртимиз нобуд бўлди. "Бирлик" ва "Ҳаракат" шу ерда, Шавкат Мирзиё қаерда?

    Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг Матбуот хизмати баёнотига кўра, 2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгодрадга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси 9 нафар ҳамюртларимиз қурбон бўлган. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда”, — дейилади баёнотда...

  • 02:433 йил аввал Мосулдаги мачитда Халифалик яратилгани эълон қилинган эди, энди у вайрона

    Ўзини Халифа деб эълон қилган Абу Бакр ал-Боғдодий ўлик ёки тирик эканлиги ҳали ҳам номаълум, аммо унинг Халифалиги атрофида гаплар чувалашиб ётибди. Халифаликнинг Ироқдаги асосий қалъаси бўлган, аммо катта қисми сўнги ойларда Ироқ армияси тарафидан босиб олинган Мосул шаҳридаги Ал-Нури мачити, унинг тарихий бош минораси ва яқин атрофи кеча қучли портлаш ёки бомбалаш натижасида вайроналикка айлантирилди. 3 йил аввал айнан шу мачитда Абу Бакр ал-Боғдодий ҳалигача кўпчилик ИШИД деб биладиган Ха...

21 June 2017
  • 23:14Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгариш: яна бир вазир алмаштирилди

    Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ, Инъом Мажид мамлакат Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири этиб тайинланди. Ўзбекистон ҳукумати порталига кўра, у 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён айни вазирликда вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди. Шу пайтгача Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири вазифасини бажариб келган Рустам Қосим кеча Давлат Бошқаруви Академияси Ректори этиб тайинланган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону