22 June 2017
22:51 - Чидаса бўладиган хабар: Шавкат Мирзиё ўзбек деҳқонининг сочидан аввал косасини оқартирмоқчи

Кеча имзоланган президент қарорга мувофиқ¸ жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари учун солиқни олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилишга рухсат этилади. Бундай экспортчи хорижга валютада сотадиган мева-сабзавоти нархини махсус эксперт комиссияси қарори асосида белгилайди ва ундан кўзда тутилган солиқ тўланади.

Расмий шарҳга кўра¸ 21 июнь кунги қарордан кўзланган мақсад мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти соҳасидаги салоҳиятни тўлиқ ишга солиш ва мева-сабзавот ишлаб чиқарувчиларининг ўз маҳсулотини бевосита экспорт қилиши йўлидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлашдан иборат.

Соддароқ айтилса, эндиликда ўзбек деҳқони турли ширкатлар воситачилигида ўз маҳсулотларини Россия ва бошқа мамлакатлар бозорига чиқариши мумкин. Аввал бундай ҳуқуқ фақатгина “Ўзагроэкспорт” давлат ширкатида мавжуд эди.

Аввадан солиқ тўлаш мантиқсизлик каби кўринади. Аммо, Ўзбекистондек давлат учун бу ҳам чидаса бўладиган нарса.