23 June 2017
15:02 - “Ҳаракат”нинг танқиди натижа берди ва ниҳоят матбуотда Бош вазир Абдулла Арифнинг исми тилга олинди, аммо шарманда қилинди

Ўзбек миллатининг душмани, ҳаромий Ислом Карим президентлик қилган даврда Бош вазир Шавкат Мирзиё ҳеч қаерда кўринмасди, исми тилга олинмасди ҳисоб. Ҳатто ҳукумат мажлиси ўтказилгани ҳақидаги хабарларда Бош вазир борлиги айтилмасди, унинг расми хабарларга қўйилмасди. Мана энди Шавкат Мирзиё Президент бўлди, унинг ўрнига бош вазир этиб Абдулла Ариф тайинланди. Орадан ярим йилдан кщпроқ вақт ўтди, бутун ахборот воситалари асосан Шавкат Мирзиё ҳақида ёзмоқдалар, унинг кўринишларини тарқатиш билан оворалар. Абдулла Ариф эса умуман йўқ.

“Ҳаракат” Агентлиги бечора Шавкат Мирзиёнинг куни Абдулла Орифнинг бошига тушгани устидан кулаверганидан кейин, буни Шавкат Мирзиёга етказдилар шеклилли, у ниҳоят Абдулла Ориф тўғристида хабар тарқатишга рухсат берибди.

20 июнда Тошкентда Савдо-Саноат Палатасининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтди. Бу ҳақда кўплаб хабарлар тарқатилди, аммо фақат gazeta.uz сайтининг русча саҳифасида бу қурултойда Бош вазир Абдулла Ариф қатнашгани айтилди ва унинг расми кўрсатилди.

Аммо, хабарнинг мақсади Абдулла Орифни шарманда қилиш бўлганга ўхшайди. Балки, топшириқ шундай бўлгандир. Чунки, хабарда Абдулла Ариф Ўзбекистон иқтисодининг, жумладан савдо-саноат соҳасининг аҳволи ҳақида бирон нарса дегани айтилмайди ва қурултой қатнашчилари ўзларининг шахсий муаммоларини тилга олганлари, Абдулла Ориф шу ернинг ўзидаёқ, ҳеч нарсани текширтириб ҳам ўтирмасдан, шикоятчиларнинг талабини бажариш тўғрисида буйруқ бергани айтилади. Яъни, гўёки Ўзбекистон Абдулла Арифнинг шахсий томорқаси ва нимани истаса шуни қилолади.

Мана биттагина мисол. Бекобод туманида шахсий бизнеси бўлган, аммо исми хабарда тилга олинмаган бир аёл тўқимачилик соҳасида иш бошлагани, аммо унга 100 млн сўмлик кредит берилмаётгани ҳақида шикоят қилган экан, Абдулла Ариф фақатгина ўша аёлниннг сўзларига асосланиб, қурултойда иштирок этаётган “Агробанк” вакилига (вакилнинг исми ҳам хабарда айтилмайди) у аёлга лизинг бериш кераклиги ҳақида топшириқ берибди.

Нима ҳам дердик, эй, бечора Ўзбекистон, деймиз. Президент ва Бош вазирлар келаверади, кетаверади, аммо аҳволинг ўзгармайди.