21 June 2017
23:14 - Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгариш: яна бир вазир алмаштирилди
Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ, Инъом Мажид мамлакат Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири этиб тайинланди. Ўзбекистон ҳукумати порталига кўра, у 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён айни вазирликда вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Шу пайтгача Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири вазифасини бажариб келган Рустам Қосим кеча Давлат Бошқаруви Академияси Ректори этиб тайинланган эди.