Кундалик хабарлар - 28 September 2017
21:42Ёзувчи Нурулло Отахон конституциявий тузумга тажовузда айбланмоқда, бу бечора - Ислом динининг хатолари қурбонидир
Бугун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжа брифинг ўтказиб, кеча Тошкент аэропортида Истанбулдан қайтиб келаётган ёзувчи Нурулло Отахоннинг ушланишига доир тафсилотларни очиқлади. Терговчига кўра, Нурулло Отахон ёзган китоблар ва чиқишлари ўрганилиб, экспертиза хулосалари олинганидан сўнг, унга нисбатан шу йилнинг 11 май куни Яшнобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 159-моддаси 1-қисми (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш) аломатлари билан...
20:51Ҳокимият ичи ва ташқарисидаги кланлар уруши давом этмоқда, Ўзбекистондаги таниқли криминал шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББнинг жиноят қидирув бўлими жиноят олами етакчиси, "Тошкент смотряшийси" сифатида танилган Аббосхон Хўжани қўлга олди. У кўп миқдорда гиёҳванд модда билан савдо қилиш жинояти бўйича айбланмоқда. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, айни вақтда Аббос Хўжа томонидан таъмагирлик, шунингдек, кўп миқдорда гиёҳванд модда сақлаш ва тарқатиш ҳолатлари содир этилгани аниқланган. Бундан ташқари, унинг жиноий уюшма тузгани ва жиноят оламида обрў қозонишга ҳаракат қилгани ҳақидаги маълумот ҳам тасд...
20:14Ўзбекистонга ЕТТБ делегацияси келди, аммо, Шавкат Мирзиё демократик ислоҳотлар ўтказмаса, бу банк бизга жиддий ёрдам бермайди
Бугун Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасида учрашув ва музокаралар ўтказди. Музокараларнинг бош мавзуи албатта молия муассасасининг Ўзбекистонга қайтишидир, дейди мухбиримиз. Эслатиб ўтамиз, илгарироқ бу банкнинг президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон през...
19:33“Даракчи”: Ўзбекистонда бола сотиш жиноятлари сони сезаларли ортди. “Ҳаракат”: Нега тожикларнинг газетаси ҳақиқий аҳволни ёритмайди?
Мамлакатда энг йирик тиражда чиқадиган “Даракчи” газетасига кўра, Ўзбекистонда бола сотиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилларга қараганда 1,2 фоизга кўпайган. “Содир этилган жиноятлар таҳлил қилиб кўрилганда, аёллар бу қилмишга асосан, моддий бойлик орттириш ҳамда фарзандини боқишдаги қийинчиликлардан қутулиш мақсадида қўл урмоқда. Яъни чақалоқлар савдоси уюшган жиноятчилар томонидан эмас, барча ҳолатларда якка шахслар томонидан амалга оширилмоқда”, дебди ИИВ мулозими Ўкт...
- 07:35Ўзбекистон суверен кредит рейтинги олишни режалаштирмоқда эмиш, Шавкат Мирзиё ҳақиқий ислоҳотлар бошламоқчими?
Gazeta.ru Интернет нашри хабар қилишича, кеча Халқаро пресс-клуб йиғилишида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқор Ўзбекистон суверен кредит рейтинги олишга тайёргарликни бошлаганини билдирибди. Хабарда унинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Биз суверен рейтинг олиш ишларининг энг бошланғич босқичидамиз. Citibank маслаҳатчимиз бўлиши мумкин, эҳтимол банклар консорциуми бўлиши ҳам мумкин - яқин келажак буни кўрсатади.” Маълумки, суверен рейтинг – хусусий шахс, ширкат, минтақа ёки мам...
- 22:21Бухорода 166 нафар ўзбек тўйда заҳарланди, ҳукумат комиссияси ташкил қилинди
Ўтган куни Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Диёр» тўйхонасида ўтган тўйда тухумбарак еб, заҳарланган меҳмонлар сони 166 нафарга етди. Ўзбекистон Соғлиқни Cақлаш Вазирлигига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида Ромитан туман юқумли касалликлар шифохонасига бўлимига мурожаат қилганлар сони 166 нафардан ошган. «Беморларнинг ҳолати қониқарли, оғир касаллар йўқ, уларнинг барчасига малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда Улар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизликдан шикоят қилган. У...
21:31Ўзбекистонликлар ишлаб топган пул еб-ичишдан бошқа нарсага етадими?
Мамлакатда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигининг ривожланиш таҳлили бўйича ўтказилган статистикадан маълум бўлишича, ўтган йили ўзбекистонликлар пулларининг 47,3 фоиздан кўпроғини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлашган. Давлат статистика қўмитасига кўра, ўзбеклар озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга 44,3, уйдан ташқарида овқатланишга 2,5 ва алкогол ичимликларга 0,5 фоиз харажат қилишган. Агар рост бўлса, 2000 йилда ўзбеклар озиқ-овқат маҳсулотларига 61,4 фоиз сарфлашган экан. Аҳоли ноозиқ-о...
- 20:18Яхши ва қизиқ хабар: АҚШ “Эксимбанк”и Ўзбекистонда фаолият бошлайди. Қизиқлиги нимадалигини биладиганлар борми?
Ўзбекистон Миллий Банки раиси Суҳроб Холмуродга кўра, АҚШнинг U.S. Export-Import Bank (Эксимбанк) экспорт-импорт банки 13 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон билан ҳамкорликни қайта тиклайди. "АҚШ Эксимбанки билан музокаралар ўтказилди. Бу анчагина нуфузли халқаро молия институти. Музокаралар давомида улар ўтказилаётган ислоҳотларга жуда юқори баҳо беришди. Муносабатларни қайта тиклаш борасида келишувларга эришилди", - деди банкир. Музокаралар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташри...
19:41Ёзувчи Нурулло Отахон Тошкент аэропортида ҳибсга олинди
Мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлардан умидланиб, бугун тонгда Туркиядаги муҳожиротдан ватанига қайтган ёзувчи Нурулло Отахон (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) Тошкент аэропортида ҳибсга олинди. Воқеа шоҳиди бўлган “Ҳаракат” мухбирига кўра, 63 яшар адиб аэропортда қўлига кишан солинган ҳолда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБга олиб кетилди. Унга нисбатан ўз уйида ноқонуний адабиётлар сақлаганлик эпизодлари бўйича айблов ўрганилмоқда. Нурулло Отахон Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Ойимча ...
19:08Шўро даврининг ўзбеги Аҳмаджон Одил бугун вафот этди ва бугуноқ дафн этилди
СССР замонида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони ҳам олган Аҳмаджон Одил бугун 92 ёшида Наманган вилоятининг Поп туманидаги уйида вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган “Бирлик”чи Араббой Қодирга кўра, у бугуннинг ўзида Ғурумсаройда дафн этилди. Совет замонининг энг довруқли ўзбекларидан бири бўлган бу одамнинг жанозасига ниҳоятда кўп одам йиғилган. Умрининг 24 йилини қамоқларда ўтказган бу одам аввалига “пахта иши” доирасида Совет замонида озодликдан маҳрум этилган эди. У з...