27 September 2017
20:18 - Яхши ва қизиқ хабар: АҚШ “Эксимбанк”и Ўзбекистонда фаолият бошлайди. Қизиқлиги нимадалигини биладиганлар борми?
Ўзбекистон Миллий Банки раиси Суҳроб Холмуродга кўра, АҚШнинг U.S. Export-Import Bank (Эксимбанк) экспорт-импорт банки 13 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон билан ҳамкорликни қайта тиклайди. "АҚШ Эксимбанки билан музокаралар ўтказилди. Бу анчагина нуфузли халқаро молия институти. Музокаралар давомида улар ўтказилаётган ислоҳотларга жуда юқори баҳо беришди. Муносабатларни қайта тиклаш борасида келишувларга эришилди", - деди банкир. Музокаралар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида ўтказилган.

Унинг айтишича, Америка банки лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилган. Банк Ўзбекистонга "Боинг" самолётлари ва бошқа технологик қурилмалар сотиб олишда кредит бериши мумкин.

“Эксимбанк”нинг Ўзбекистонга қайтиши яхши хабарлигига изоҳ бериб ўтириш ҳам ортифча. Аммо, хабарнинг қизиқлиги шундаки, бу банк Ўзбекистондан Шавкат Мирзиё Бош вазир этиб тайинлангандан кейин улоқтирилган эди. Қаранг, Шавкат Мирзиё президент бўлди ва банкни орқага қайтарди. Демократия бор жойларда журналистлар бу ҳақда Шавкат Мирзиёдан изоҳ сўраган бўлардилар. Кўрамиз, изоҳ сўрайдиларми, ёки бизда журалистлар ҳамли ҳам қулларми?