27 September 2017
22:21 - Бухорода 166 нафар ўзбек тўйда заҳарланди, ҳукумат комиссияси ташкил қилинди
Ўтган куни Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Диёр» тўйхонасида ўтган тўйда тухумбарак еб, заҳарланган меҳмонлар сони 166 нафарга етди. Ўзбекистон Соғлиқни Cақлаш Вазирлигига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида Ромитан туман юқумли касалликлар шифохонасига бўлимига мурожаат қилганлар сони 166 нафардан ошган.

«Беморларнинг ҳолати қониқарли, оғир касаллар йўқ, уларнинг барчасига малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда Улар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизликдан шикоят қилган. Уларга «Ўткир диарея. Овқатдан заҳарланиш» ташхиси қўйилган», — дейилади вазирлик ахборотида. Маълум бўлишича, ҳудуддаги эпидемик вазият алоҳида назоратга олинган. Туманга вазирлик ва бошқа идоралар мутасаддиларидан иборат комиссия ташриф буюрган.