28 September 2017
20:14 - Ўзбекистонга ЕТТБ делегацияси келди, аммо, Шавкат Мирзиё демократик ислоҳотлар ўтказмаса, бу банк бизга жиддий ёрдам бермайди

Бугун Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасида учрашув ва музокаралар ўтказди. Музокараларнинг бош мавзуи албатта молия муассасасининг Ўзбекистонга қайтишидир, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ бу банкнинг президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига умид билдирганди.

Яна эслатиб ўтиш керакки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ўзи ҳамкорлик қилаётган давлатлардан демократия талаб қиладиган жаҳоннинг ягона банкидир. Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни демократиялаштириш йўлида иш бошламаса, бу банк билан тўла қонли ҳамкорлик қилиш, тўғрироғи, ундан жиддий ўлчовда ёрдам олиш тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.