29 June 2011
03:30 -
Пахта терими туфайли ўқишдан ҳайдалган талабани тақдир оғир синовга ташлади
Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаевнинг ўтган йили пахта терими туфайли ўқишдан ҳайдалгани, сўнгра Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти саъй-ҳаракатлари билан суд орқали ўқишига тиклангани ҳақида хабар қилгандик. Юқори инстанция судлари дастлабки суд қарорини бекор қилиб, Университет маъмуриятининг талабаликдан чиқариш ҳақидаги қарорини қувватлади. Сирдарёда адолат тантана қилишига ишонмаган Жавлон назорат тартибида Ўзбекистон Олий судига ариза берганди. Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Х. Ёдгоров ишни кўриб, пахта терими сиёсий масала бўлгани учун ҳам Тоғевнинг ўқишдан ҳайдалганини тўғри, деб топди.
Олий суд қарорига умид боғлаган Жавлон Тоғаевнинг онаси Дилбар ўтган куни инфаркт туфайли оламдан ўтди. Бугун эса кўргиликларга дош бера олмаган ота - Валижон Тоғев ҳам юрак хуружи туфайли шифохонага келтирилди, аҳволи ҳам бирмунча оғир экани айтилмоқда.
Собиқ талабанинг қариндошларига кўра, хонадон бисотидаги сўнгги бойлик - сигирини сотиб, адвокатга ордер олишганди. Бироқ пахта масаласи на адвокатни, на қонунни тан олмаслигини бу шўрликлар билмаганди, дейди мухбиримиз.