08 December 2010
09:16 -
Пахта терими туфайли ўқишдан ҳайдалган талаба тикланди (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №36, 7.12.2010)
Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаев кунлик пахта нормасини бажара олмагани ва “номуносиб” хулқи учун ўқишдан ҳайдалгани ҳақида хабар қилгандик. Сирдарё вилоятининг Оқ олтин тумани пайкалларида пахта терган, талабаларга намуна учун келтирилган бу “қурбонлиқ”нинг яқинлари, Тоғаевлар хонадони Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлимига мурожаат қилди ва жамият фаоллари адвокат ёллаб, университет маъмуриятига қарши даъво очди.
Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди даъво аризасини кўриб чиқиб, кеча талабани ўқишга тиклаш ҳамда унинг ўтган даврдаги стипендияларини мажбурий ундириш ҳақида адолатли тўхтамга келди. Келтирилган факт ва даллилларни атрофлича ўрганган Сирдарё вилояти суди судьяси Сабриддин Сатторов универститет маъмуриятнинг мансаб суистеъмоллиги ва ноқнуний хатти-ҳаракатларига чек қўйди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоллари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Чиноз тумани Олмазор қўрғонидаги 1903-сонли ҳарбий қисми аскари, 19 яшар Инъомжон Йўлдошевнинг ўлими юзасидан ҳам суриштирувлар олиб бомоқда. У Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида”ги Қонунига зид равишда мажбурий пахта теримига жалб қилинган ва шу йил 2 oктябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани Усмон Юсупов фермерлар уюшмасида қисм командири томонидан уриб ўлдирилган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мажбурий ҳашар туфайли ўқишдан ҳайдалган Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаев иши юзасидан чиқарилган адолатли қарорни олқишлайди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа мутасадди органлар эътиборини Мудофаа вазирлигининг Чиноз тумани Олмазор қўрғонидаги 1903-сонли ҳарбий қисми аскари Инъомжон Йўлдошев ўлимига қаратади. Мазкур ҳолатни атрофлича ўрганиш, бу борада жамоатчиликка изоҳ беришга чақиради.