29 June 2011
04:08 -
Соғлиқни сақлаш вазирлиги офтоб тиғидан огоҳлантирмоқда
Саратон забтига олган айни кунларда юртдошларимизни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси olam.uz интернет портали орқали иссиқдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Мутахассисга кўра, биринчидан иссиқ пайтида кўчада кўп юрмаслик, тирикчилик ташвишларини йиғиштириб, соя-салқинда ётган маъқул экан. Модомики, кўчага чиқишга тўғри келса, енгил соябон ёки қалпоқлар илиб олиш, тўқ рангдор матоларни киймаслик, имконқадар ёрқин рангдаги кўйлакардан фойдаланган маъқул экан.
Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда бир неча кундан бери юқори ҳаво ҳарорати сақланиб қолмоқда. Мамлакат жанубидаги Термиз шаҳридаги хусусий хонадонлар термометри икки кун аввал Целсий шкаласи бўйича +56 даражани қайд қилган. Тошкентда эса термометрлар устуни +40 дан тушмаяпти.