23 September 2010
06:28 -
Пахта нормасини бажармаган сирдарёлик талаба ўқишдан ҳайдалди
Гулистон давлат университети Агроиқтисодиёт факультети 4-курс талабаси Жавлон Тоғаев кунлик пахта нормасини бажара олмагани, яъни бир кунда давлат хирмонига 60 килограмм оқ олтин териб топшира олмагани учун ўқишдан ҳайдалди. Сирдарё вилоятининг Оқ олтин тумани пайкалларида пахта тераётган талабаларга намуна учун келтирилган бу қурбонлиқдан сўнг терим суръати кескин кўтарилди, дейди факультет декани.
Маълум бўлишича, институтни битириш арафасида турган бу йигит нормани бажара олмаган куни туманга бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳамда туманнинг пахта йиғим-терими бўйича куратори, Ички ишлар вазирлигининг юқори мартабали мулозими И.Сарабеков ташриф буюришганди. Институт маъмурияти ҳукумат олдида маъсулиятни нақадар ҳис қилишини исботлаш учун ҳам фақат аъло баҳоларга ўқиб келган талабанинг баҳридан ўтди.