03 February 2011
03:07 - Россиядаги элчимизни бу мамлакатдаги ўзбекларнинг аҳволи қизиқтирмайди
Мамлакатимизнинг ўрисзабон оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Россиядаги элчимиз Зиёдулла Пўлатхўжаевни Россия парламентининг юқори палатаси - Федерацияси Кенгаши раҳбари Сергей Миронов қабул қилган. Учрашувда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий гуманитар ва сиёсий алоқаларнинг ҳозирги ҳолати, келажакдаги ҳамкорлик қирралари ҳақида сўз борган.

Ўзбекларнинг тақдирига лоқайдликда ўз хўжайинларидан қолишмайдиган дипломатимиз Мироновнинг эътиборини Россияда тирикчилик қилаётган ҳамюртларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишга қаратмай, Афғонистон сингари абадий мавзулардан сўз очган. МДҲ мамлакатлари дориасдаги тузилмалардаги ҳамкорлик ҳақида гапирган.