03 February 2011
03:45 -
Республика касб-ҳунар таълими маркази раҳбари ишдан олинди
Кеча Республика касб-ҳунар таълими маркзи раҳбари, Ўзбекистон Оий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Жавлонов лавозимидан четлатилган. Ҳозирча Бухоро вилояти ҳокимлигининг касб-ҳунар таълими марказига раҳбар лавозимига жўнатилган бу шахснинг истеъфо билан қутулмаслиги айтилмоқда. Марказда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текширув олиб борилмоқда, дастлабки маълумотларга кўра бир неча миллион сўмлик давлат маблағлари талон-тарож қилинган.