30 November 2010
03:56 - Молдова демократлари парламент сайловларини ютишди, аммо икки йил аввалги хатоларини такрорлаб, оғир аҳволга тушишди
Кеча бу мамлакатда вақтидан аввал ўтказилган парламент сайловларининг ниҳоий бўлмаган натижаларига кўра, парламентга 4 партия киради. Уларнинг олган овозлари қуйидагича тақсимланган:

Коммунистик партия – 40,5%
Либерал-Демократик партия – 28,7%
Демократик партия – 12,9%
Либерал партия – 9,3%

Маълумки, Коммунистик партия руспарат ташкилот бўлиб, Молдованинг Россия қўли остида бўлишини истайди. Қолган уч партия Молдова ҳақиқий демократик мамлакат сифатида Европага интеграция бўлиш тарафдори.

2009 йил 29 июль куни ўтказилган аввалги сайловларда ҳам натижалар шунга ўхшаш бўлган. Парламентга 5 партия киролган ўша сайловларнинг натижалари қуйдагича эди:

Коммунистик партия – парламентда 48 ўрин (45,1%)
Либерал-Демократик партия – 17 ўрин (16,4%)
Либерал партия – 15 ўрин (14,4%)
Демократик партия – 13 ўрин (12,6%)
Бизнинг Молдова альянси – 8 ўрин (7,4%)

Ўшанда 101 ўринли парламентда демократлар 53, коммунистлар 48 ўринга эга бўлгандилар. Лекин, президент сайлаш учун 60 овоз керак бўлгани сабабли, ҳеч ким ўз номзодини ўтказолмади, икки йил давом сиёсий инқироздан кейин ўтказилган кечаги сайловлар ҳам аниқ натижалар бермади. Уч демократик партия колалиция қурса ҳам, улар 60 овозга эга бўлолмайдилар. Ҳозир демократлар 59, коммунистлар 42 ўринга эга бўиши тахмин қилинмоқда. Демак, сиёсий инқироз давом этади.

Агар демократик партиялар коалицияга эмас, сайловлардан олдин ягона партияга бирлашган бўлсалар эди, улар сайловларда мутлоқ кўпчлик ўринни эгаллашган бўлар эди.

Эслатиб ўтамиз, айнан шундай воқеалардан тўғри хулоса қилган “Бирлик” Партияси мухолифатни ягона ташкилотда, тўғрироғи, “Бирлик” Партиясида бирлашишга чақирмоқда. Ақли расо одамлар бу ташаббусни қўллаб-қувватлашлари шарт.