16 March 2012
21:37 -
Молдовада 2,5 йиллик сиёсий жанжаллардан кейин президент сайланди
Бу мамлакатда мустақилликдан кейин ҳам узоқ йиллар ҳукмронлик қилган Коммунистик партиянинг лидери Владимир Воронин 2009 йилнинг ёзида итеъфога кетгандан бери жанжаллар битмас эди. 2009 йилнинг июлида ўтказилган парламент сайловларида демократик партиялар коалицияси 101 ўринлик парламентда 53, коммунистлар 48 ўринга эга бўлдилар.
Молдовада президент парламентда сайланади, бунинг учун 101 овоздан камида 60 тасини олиш керак. Шу сабабли демократлар ўз номзодларини президентликка ўтказолмадилар.
2010 йилнинг ноябрm ойида вақтлик парламент сайловлари ўтказилди, демократлар 58 ўрин олдилар. Яна президент сайлай олмадилар.
Хуллас, 2,5 йиллик сиёсий берқарорликдан кейин, бугун Модова парламенти ҳеч бир партияга аъзо бўлмаган ва шу пайтгача суд ишларини мувофиқлаштириш билан шуғулланувчи Магистратура Олий Кенгашининг раиси вазифасини бажариб келган 63 ёшли Николай Тимофтини 62 овоз билан президентликка сайлади. Янги президент учун, демократларнинг коалициясидаги 58 депутатдан ташқари, 3 нафар социал-демократ ва бир мустақил депутат овоз берибди.
Коммунистлар бугунги сайловда қатнашмадилар, сайловнинг ўзини нолегимитив деб эълон қилдилар. Демак, жанжал давом этаверади.
Молдова учун сиёсий кризисдан чиқишнинг ягона йўли – ҳамма демократларнинг ягона партияга бирашишидир. Улар бирлашсалар, уларни бирлаштирувчи коалициядан кучли мавқега эга бўладилар, аммо буни тушунмайдилар.
Минг афсуски, бу оддий ҳақиқатни тушунмайдиганлар ҳамма ерда бор, Ўзбекистонда ҳам, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Аммо, бошқа йўл йўқ, моҳияти билан бир хил бўлган ҳамма демократларни куч билан бўлса ҳам бирлаштириш, бирлашишга қарши бўлаётган турли лидерчаларни сиёсий майдондан йўқ қилиш керак. Ҳозир биз шок терапияси усуллари билан шу йўналишда кетмоқдамиз. Ғалаба қозонамиз.