30 July 2009
20:52 - Молдовада вазият ўзгарди: парламент сайловида мухолифат олдинга чиқди, аммо муаммолар кўп
Кеча Молдовада ўтказилган парламент сайловлари бюллетенларнинг 98 фоизи саналгандан кейин коммунистлар бириничи ўринда қолдилар, аммо уларнинг олган овози 45 фоизга тушди. Мухолифат гуруҳларига берилган овoзлар йиғиндиси – 49,8%. Умумий натижалар ҳозирча қуйидагича (аммо улар энди ўзгармаса керак):

Коммунистик партия – 48 ўрин (45,1%)
Либерал-Демократик партия – 17 (16,4%)
Либерал партия – 15 (14,4%)
Демократик партия – 13 (12,6%)
Бизнинг Молдова альянси – 8 (7,4%)

Шундай қилиб, 101 ўринли парламентда демократлар 53, коммунистлар 48 ўринга эга бўлдилар. Агар демократлар келишиб олишса, парламент спикери ва бош вазир уларнинг одами бўлади Аммо, президент сайлаш учун 60 овоз керак. Демак, бу масалада коммунистлар билан келишиш лозим.

Тарих тажрибасидан келиб чиқиб тахмин қилиш мумкинки, катта эҳтимоллик билан бирлашмаган демократ гуруҳлардан бири коммунистлар билан альянс тузади ва айнан шу альянс президент, спикер ва бош вазирни тайинлайди.

Яъни, бирлашмаган демократлар ўз ютуқларидан кераклигича фойдалана олмайдилар. Агар улар аввалдан бир партияга бирлашган бўлсалар эди, ғалаба мутлоқ уларники бўларди. Улар 55-60 фоиз овоз олардилар.