30 November 2010
04:11 -
Собиқ “Бирлик”чи адвокат Одилжон Юсуповнинг иши судга ўтди
Ўзбекистон Республикаси Жкнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланаётган собиқ “Бирлик”чи, қўқонлик ҳуқуқшунос Одилжон Юсуповнинг иши маҳкамага ўтди. Шу йилнинг 6 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди жиноят ишини кўра бошлайди.
Маҳаллий фуқаролар Одина Рустамова ҳамда Гулбаҳор Мелиевалар томонидан берилган аризага кўра, Одилжон гўё улардан алдов йўли билан пул олган. Бироқ тергов жараёнидаги юзлаштириш пайтида даъвогарлар кўрсатмаларидан воз кечишган бўлса ҳам, Қўқон шаҳар ИИБ ва прокуратураси томонидан айблов хулосаси тузилиб, иш судга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида собиқ “Бирлик”чининг уйи суд томонидан бошқа бировларга олиб берилганди.