03 November 2010
02:08 -
Бирлашиш йўлидан кетаётган рус мухолифати сафида яна бир ташкилот тузилди, шу ҳам бирлашишми?
Сайтимиздаги аввалги хабарлардан ҳам маълумки, 14 сентябрь куни рус демократик мухолифатнинг намоёндалари Михаил Касьянов, Борис Немцов, Владимир Рижков ва Владимир Миловлар ўзаро коалиция тузишга келишишганди. Маълумки, бу тўрт кишидан уч нафари ўз ташкилотларига эга: Михаил Касьянов - “Халқ Демократик Иттифоқи”нинг лидери, Борис Немцов - “Бирдамлик” ҳаракатининг раисдоши, Владимир Рижков - Республика Партиясининг раисдоши. Улар келгуси сайловларда умумий номзод билан қатнашишни режалаштиришмоқда.
Рус оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга кўра, яқинда Владимир Милов раҳбарлигида тузилган “Демкоратик Танлов” ҳаракати бугун Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақдаги гувоҳномани қўлга олган собиқ ҳукумат аъзоси Владимир Милов ҳаракатга уч мухолифат ҳаракатларини бириктирш ва уни партияга айлантириш масаласида иш олиб бораётганини таъкидлаган.
Қаранги, мухолифатни бирлаштириш ташаббусчиларидан бири, бирлашишдан олдин янги ташкилот тузиб, уни рўйхатдан ўтказиш билан овора экан. Демак, чиройли сўзлар айтилаётганига қарамасдан, рус демократларининг бирлашиши ҳали ҳам таҳлика остида. Чунки, Владимир Милов ҳаммани ўз ташкилотида бирлашишга чақирса, бошқалар буни рад этиши муқаррар, негаки, бошқаларнинг “Демкоратик Танлов”дан кўпроқ танилган ўз ташкилоти бор.
Ўзбек демократларининг аҳволи бошқача, дейди мухбиримиз. Ҳозир Ўзбекистонда “Бирлик” Партиясидан бошқа ҳеч бир ташкилот амалда фаолият олиб бормаяпти. Шу сабабли, мухолифатни “Бирлик”да бирлаштиришга чақириш мутлақо мантиқлидир. Бунинг устига, 25 минг аъзосининг имзолари билан Адлия вазирлигига ариза берган бу партия рўйхатдан ўтиш учун ҳаракатларини шу кунларда ҳам давом эттирмоқда.