03 November 2010
03:34 - Ироқда давом этаётган сунний ва шиийлар ўртасидаги қонли уруш яна 62 кишининг ҳаётини олди
Associated Press агентлигининг Боғдоддан хабар беришича, бугун шаҳарнинг асосан шиийлар яшайдиган 7 жойида юз берган портлашлар натижасида камида 62 одам ҳалок бўлиб, 180 дан ортиқ киши ярадор бўлган.

Ўтган куни Ал-Қоида террористлари католик черковга ҳужум қилиб, юзлаб одамларни гаровга олишган, полиция гаровдагиларни қутқариш учун оперция ўтказганда 50 дан ортиқ киши, жумладан 7 нафар полициячи ўлган, 50 киши ярадор бўлганди.

Бугунги қонли ҳужумларни ҳам суннийлардан иборат бўлган Ал-Қоида уюштирган бўлса керак.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ аҳолисининг 60 фоизи шиийлар бўлиб, Саддам Ҳусайин замонида улар озчилик суннийларнинг босими остида яшашарди. Ҳозир улар ҳокимиятда, суннийларнинг бир қисми террористик йўллар билан бўлса ҳам ўз мавқеини тиклашга уринмоқда.