15 September 2010
02:13 -
Ишониш қийин бўлган мўъжиза: Россия мухолифати бирлашиш остонасида
Россиянинг ҳукуматдан мустақил бўлган агентликларининг хабар беришича, эртадан кейин рус демократик мухолифатининг асосий исмлари Михаил Касьянов (собиқ премьер-министр, ҳозир “Халқ Демократик Иттифоқи”нинг лидери), Борис Немцов (собиқ вице-премьер, ҳозир “Бирдамлик” ҳаракатининг лидерларидан), Илья Яшин (Яблоко партиянинг собиқ лидерларидан, ҳозир “Бирдамлик” ҳаракатида) ва Владимир Рижков (Давлат Думасининг собиқ аъзоси, ҳозир Республика Партиясининг раисдоши) сайловолди коалициясига бирлашганларини ва 2012 йилдаги президент сайловида умумий номзод билан қатнашиш қарорини эълон қиладилар. Уларга “Бирлашган фуқаролар фронти”нинг лидери Гарри Каспаров ҳам қўшилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Бирлашувчилар рўйхатида “Яблоко” Партиясининг феълан лидери Григорий Явлинскийнинг йўқлиги мухолифат тўла бирлашмаётганини кўрсатса ҳам, пайшанба куни эълон қилинадиган қарор тарихий ва ўта муҳим бўлади. Норасмий маълумотларга кўра, коалициянинг қурултойи бир ой ичида ўтказилиши мумкин. Президентликка умумий кандидат қурултойда белгиланади.
Ойлар олдин олинган расмда Михаил Касьянов ва Гарри Каспаров бахслашишмоқда, ўртада Владимир Рижков.