30 September 2010
07:52 -
Cимферополь ҳокимлигига номзодлар ичида қрим-татарларнинг вакили ҳам бўлади
Украина халқ ҳаракати (Рух) Симферополь шаҳар ташкилотининг конференцияси бугун Қрим-татар халқи мажлисининг раис ўринбосари Ремзи Илёсовни шаҳар мэри номзоди қилиб кўрсатди.
Ремзи Илёсов ҳозир Қрим Олий Радасининг (маҳаллий парламентнинг) депутати, Раданинг Миллатлараро муносабатлар ва депортация қилинган фуқаролар доимий Комитетининг раҳбаридир. Айни замонда, у Рададаги “Қурултой-Рух” фракциясига ҳам бошчилик қилади.
Шу йил 31 октябрда бўладиган маҳаллий парламент сайловларида Рух номидан кўрсатиладиган номзодлар рўйхатининг биринчи қаторида ҳам қрим-татарларнинг вакили, Қрим-татар халқи мажлиси раисининг биринчи ўринбосари Рефат Чубаров бўлиши кутилмоқда.
Маълумки, Қрим-татар халқи мажлисининг раиси Мустафо Жамил ўғли собиқ президент Виктор Юшченко раислигидаги “Бизнинг Украина” Партияси рўйхати бўйича Украина Олий Радасининг депутатидир.