30 September 2010
07:07 -
Тошкентдаги Турин Политехника Университети қошида академик лицей очилади
Маълумки, 2009 йилда Тошкентда Турин Политехника Университетининг бўлими очилган. Бу ерда Турин Политехника Университетининг дастурлари бўйича, аммо Ўзбекистон стандартларини ҳам ҳисобга олиб, 200 талаба ўқитилмоқда. Бу хусусда ўша йили 26 апрелда Ўзбекистон президентининг махсус фармони эълон қилинганди.
Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 сентябрда чиқарган фармонига кўра, Университет қошида академик лицей ҳам очилади. Аниқ фанлар ва инглиз тили ўқитиладиган бу лицей Ўзбекистонда қабул қилинган ўрта махсус ва касб таълими тизимининг план ва программалари асосида олиб борилади.
Бу ҳақда тарқатилган хабарнинг қизиқ жойи – унда мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг исми тилга олиниши. Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ахборот воситаларида Ислом Каримдан бошқа мансабдорнинг исмини тилга олмаслик ёзилмаган қонунга айланганини ҳамма билади. Энди бу хабар муаллифининг боши балода қолса ажаб эмас.