03 July 2010
04:11 -
Ҳиллари Клинтон Украинада ҳокимият ва мухолифат лидерлари билан кўришди, қрим-татарларни унинг олдига яқинлаштиришмади
Бугун АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Украинада эди. У Киевда аввал президент Виктор Янукович, кейин собиқ Бош вазир, ҳозир мухолифатда бўлган Юлия Тимошенко билан учрашди.
Ҳиллари Клинтон Виктор Януковични Россия ва Ғарб ўртасида мувозанатли сиёсат олиб бораётгани учун мақтабди, ЕИга кириш йўлидаги ҳаракатларини олқишлабди.
Аслида, Янукович ўйин қилаётганини, унинг ташқи сиёсати тамомийла руспарастликка асосланганини ҳамма, жумладан, Клинтон ҳам билади. Лекин Ғарб ҳам ўзича ўйин қилиб, Януковични Путиннинг қучоғидан олиб чиқмоқчи. Бу бўлмайдиган иш.
Юлия Тимошенко билан учрашув ҳам Януковичга таъсир ўтказиш механизми сифатида ишлатилмоқда. Бу учрашувда Юлия Тимошенко “Шароит оғир бўлишига қарамасдан, биз Украинани демократик ва Европа давлатига айлантириш йўлидан қайтмаймиз”, дебди.
Қрим татарларининг "Авдет" ташкилотига асосланиб УНИАН агентлиги тарқатган хабарга кўра, бир неча қирим татари Украина президенти қароргоҳи олдида бир кишилик пикетлар ўтказиб, ўзларининг Қримдаги аҳволларига, уларга уй-жой учун ер берилмаётганига АҚШ дипломатининг эътиборини жалб этишга ҳаракат қилдилар. Аммо, улар милиция томонидан ушланган, уларга қарши маъмурий протоколлар тузилган.