05 December 2009
15:35 -
Қрим татарларининг қурултойи мураккаб шароитда бугун иш бошлайди
Бугун Симферополда Қрим-татарлари мажлиси V чақириқ Қурултойининг иккинчи сессияси ўз ишини бошлайди. Икки кун давом этадиган Қурултой жуда мураккаб шароитда ўтиши кутилмоқда. Чунки, кун тартибидаги икки масала қизғин бахсларга сабаб бўлиши олдиндан маълум.
Биринчи масала – келаси йилнинг январь ойида бўладиган Украина президент сайловида қайси номзодга овоз бериш. Ўтган сайловларда қрим-татарлари Виктор Юшченкони қўллаб-қувватлаган эдилар. Қрим татарларининг лидерлари Мустафа Жамил ўғли ва Рифат Чубаров айнан Виктор Юшченконинг блокидан мамлакат парламентга аъзо бўлишган. Ҳозир Юшченконинг қайтадан сайланиш шанси жуда оз. Бундай шароитда, қрим-татарлари Юшченодан юз ўгирсалар, бу хоинлик каби баҳоланадиган воқеа бўлади. Агар улар Юшченкони қўллаб қувватласалар ва у ютқазса, янги сайланган президент қрим-татарларга совуқ муносабатда бўлиши аниқ. Шундоқ ҳам катта муаммолар олдида турган қрим-татарлари бундай бўлишини истамасликлари ўз-ўзидан маълум. Демак, бу масала бўйича бир қарорга келиш осон бўлмайди.
Қурултойнинг кун тартибидаги иккинчи мураккаб масала – лидерлик масаласи. Маълумки, Мустафа Жамил ўғли 18 йилдан бери Қрим-татарлари мажлисининг лидери. У V чақириқ Қурултойининг биринчи сессиясидаёқ (декбрь, 2007 йил) раисликдан кетиш истагини билдириб, раисликка Рифат Чубаровни сайлашга чақирганди. Аммо, кўпчилик уни сал кам зўрлаб, қайтадан расиликка сайлади, Рифат Чубаров унинг биринчи ўринбосари бўлди. Ҳозир шу муаммо қайтадан ўртага чиқади.
Аслида, гап Мустафа Жамил ўғлининг 18 йилдан бери раислик қилишида эмас, агар ишлар яхши кетаётган бўлса, одамлар йилларни санаб ўтиришмасди ҳам, гап қрим-татарлари ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олмаётганларида, Мустафа Жамил ўғли янги стратегиялар таклиф қила олмаётганидадир. Бундан ҳам муҳими, Рифат Чубаров ҳам ҳеч нарса таклиф қила олмаслиги олдиндан маълумлигида, шу пайтгача пичоққа илинадиган биронта иш қилмаган Рифат Чубаров раис бўлса, ташкилотнинг тезда парчаланиши мумкинлигида. Хуллас, бу масала ҳам осонликча ечилмаслиги аниқ.
Бир оғиз сўз билан айтсак, қрим-татарлари ўз тарихларининг набатдаги муҳим босқичига кирмоқдалар.