08 September 2010
03:54 - “Эзгулик” фаолига Адлия вазирлиги олдида пичоқ билан ҳамла қилинди
Бугун, тушдан кейин Адлия вазирлигига ҳисобот топшириш учун келаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бош ҳисобчиси Жамшид Иноятовга Нексия русумли давлат рақами 01 А 656 DJ бўлган автоуловдаги номаълум шахс ҳужум қилди. “Эзгулик”чи Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам марказига етказилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг аҳволи қониқарли. Жамият раиси Васила Иноятованинг таъкидлашича, пичоқ билан унинг ўнг қўлига жиддий жароҳат етказилгач, жароҳат оқибатида ҳисобчи кўп қон йўқотган, воқеа жойидан қочган номаълум шахс ҳанузгача топилмади.

Ҳодиса содир бўлган жойда йўл патрул хизмати ходимлари турганига қарамай улар тахминан 60 ёшлардаги безори шахсни ушлашга ҳаракат ҳам қилишмади. Мазкур ҳолат ҳодисанинг уюштирилган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. “Жамият компьютерининг ўғирланиши, бу ҳодисада ёлғиз жамият котибасининг гумондор сифатида жалб қилиниши ва бугунги суиқасд ҳодисаси жамият фаолиятига нисбатан ўзига хос таҳдиддир. Агар номаълум кимса ушланиб, ҳодиса сабаблари аниқланмаса бу шубҳасиз жамият фаолиятига қаратилган ҳодиса ” деб ҳисоблаймиз дейди Васила Иноятова.