08 September 2010
01:06 - Ўтган йили 34 ёшли ўғиллари ҳалок бўлган 62 ёшли ота ва 53 ёшли она чақалоқли бўлишди
Туркиянинг Измит шаҳрида ўз бизнесини юритган ота Фаик Челик ва она Шоҳида Челикнинг 34 ёшли ягона ўғли Онур ўтган йили отасининг мулки бўлган казино сел остида қолган пайтда олиб борилган қутқариш ишлари вақтида электр токи уриб ўлган экан.

Ягона ўғлларидан айрилган ота-онанинг фожеасини тушуниш мумкин. Аммо, ота-онанинг қарори ҳам кўпчиликни ҳайратга туширади. Улар бошқатдан фарзандлик бўлишни исташди ва шу кунларда оғирлиги уч кило бўлган ўғил кўришди, дейилади Туркияниннг энг обрўли газетаси “Миллиёт” газетасидаги хабарда.

Кечагина буюк фожеа кечирган ота-она бугунги бахтларини Оллоҳнинг неъмати дейишмоқда.