08 September 2010
04:17 -
Навоий вилояти ҳокими Эркин Турдимов Тўхтабиби момоникида бўлди
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Навоий вилояти ҳокими Эркин Турдимов 110 ёшида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Тўхтабиби ая Азимова хонадонида бўлди ва истқлол байрами арафасида тақдирланган аяга медалини топшириб қайтди. Вилоятнинг Кармана тумани “Жалойир” қишлоғига туман ҳокими Чинпўлат Қаноатов ҳамроҳлигида келган вилоят ҳокими момога медалдан ташқари телевизор, гилам ва қимматбаҳо совғалар ҳадя қилди. Тўхтабиби аянинг тўнғичи 73 ёшга кирибди, 200 дан ортиқ набиралари бор экан.
Президент Ислом Карим мустақилликнинг 19 йиллиги тантаналарида қилган чиқишида истиқлол шарофати ва ўзининг доно сиёсати шарофати билан кишиларнинг ёши узаяётгани ҳақида гапирганди. Ҳокимнинг Карманага зиёрати ана шу гапнинг тасдиғига ишорат бўлса керак, дейди мухбиримиз.