15 September 2010
05:51 -
Васила Иноят Еврокомиссиянинг Қирғизистондаги воқеалар бўйича Тбилисидаги давра суҳбатида иштирок этмоқда, Абдураҳим Пўлат билан телефонда гаплашди
Бугун Гуржистон пойтахти Тбилисида Қирғизистон жанубидаги воқеалар бўйича Еврокомисссия ташкил қилган Давра суҳбати ўз ишини бошлади. Бу анжуманда Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Кавказ, Россия, Украинадан келган ҳуқуқ ҳимоячилари, Еврокомияссия ва Европа Хельсинки Федерациясининг вакиллари қатнашишмоқда. Ўзбекистон вакили сифатида “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят таклиф қилинган.
Кеча эрталаб Тбилисига учиб келган Васила Иноят қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари билан суҳбатлашди, Давра Кенгашининг очилиш мажлисида иштирок этди.
“Бирлик” Партияси Бош котиби ҳам бўлган Васила Иноят кечқурун партия раиси Абдураҳим Пўлат билан телефон орқали суҳбатлашди. Улар Ўш ва Жалолободдаги воқеаларни объектив ўрганиш лозимлигидан тортиб, Гуржистон ҳукуматидагилар билан алоқа ўрнатишгача доир масалалар бўйича фикр алмашишди, шу кунларда қилинаётган ва қилиниши керак бўлган ишлар бўйича келишиб олишди.
Маълум бўлишича, Васила Иноят Ерокомиссия тарафидан Қирғизистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича 26-29 сентябрь кунлари Брюсселда ташкил қилинаётган анжуманга ҳам таклиф қилинган. Аммо, у бу тадбирга боролмаслигини айтмоқда. Сабаб – шу йил 7 сентябрда Адлия вазирлиги олдида бир кишининг пичоқли ҳужумига учраган ўғли Жамшид ҳали ҳам касалхонада, унинг даволаниши билан боғлиқ масалалар ҳам онасининг Тошкентда бўлишини тақазо қилади.