03 September 2010
02:54 -
“Эзгулик”чиларни Салимбойнинг шотирлари “разбор” қилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари Абдумалик Берданов ҳамда Фахриддин Раҳматовларни Тошкент шаҳридаги Собир Раҳимов метро бекати олдидан оқ рангли “Дамас” автомобилида тутиб олиб кетган номаълум шахслар пойтахтнинг Ҳамза туманидаги хусусий хонадонлардан бирида сўроқ қилишди. Ўзларини таниқли авторитет Салим (бойвачча) Абдувалиевнинг ўнг қўллари деб танигштирган Машриқ, Мурод ҳамда Ҳамза исмли шахслар ҳаёти ва оиласини йўқ қилиш билан пўписа қилиб, улардан икки миллон сўм пул талаб қилишди. Товламачиларнинг таъкидлашича, Фахриддин Раҳматов бекободлик шахслардан биридан қарздор эмиш.
Жамият фаолларининг ҳаракатлари, ИИБ, прокуратура органларига мурожаатларидан сўнг ҳуқуқ ҳиоячилари озод қилинди ва мазкур иш бўйича Ҳамза тумани ИИБ томонидан суриштирувлар бошланди. Абдумалик Эрданов ҳамда Фахриддин Раҳматовлар енгил тан жароҳатлари олишган, бу ҳақда Ҳамза тумани ИИБга ўз аризаларида баён қилишди.