07 June 2011
03:57 -
Ҳуқуқ ҳимоячиларига таҳдид қилган мафия одамлари 6 йилга қамалди
Аввалги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг икки нафар фаолини рэкет қилган зўровонлар устидан маҳкама бораётгани ҳақида маълум қилгандик. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Ҳамза тумани судида (судья Убайдуллаев) фуқаролар Мурат Юлдашев, Соли Эшматов, Ҳамза Ахмедовларни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ўз ҳукмини ўқиди. Ўзларини таниқли авторитет Салим Абдувалиевнинг югурдаклари деб атаган бу шахслар “Эзгулик” фаоллари Абдумалик Эрданов ҳамда Фахриддин Раҳматовларни “разбор” қилган, ўз қозихоналарида ҳуқуқ ҳимоячилари бўйига бир неча миллион сўм мажбурият юклаган.
Жамият фаоллари бу ҳодисанинг хусусий ҳол эканини, унинг ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан буюртма экани эҳтимолдан холи эканини таъкидлади. Бироқ мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳукумат кўча одамлари воситасида ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларни таъқибга олган, уларни калтаклатган. Бироқ бу мажбуриятни ҳукуматнинг ўзи бемалол амалга ошира бошлагач, “кўча” одамлари хизматига иш қолмаганди.