03 September 2010
03:20 - Икки судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Раҳмонов ҳамда мазкур суд судьяси Маҳмуда Абдуваҳобоваларга нисбатан порахўрлик эпизоди билан жиноят иши қўзғатилган. Маҳкамага яқин манбаларга кўра, судья ва суд раиси келишган ҳолда хусусий фирмалардан бирига давлат мулки бўлган йирик иншоотларнинг бирини пора эвазига хусусийлаштириб берган. Пора эвазига битирилган фуқаролик иши Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида юқори инстанция судида бекор қилинган ва судьялар жавобгарликка тортилган. Бироқ улар ҳали қамоққа олинмади.