03 September 2010
02:24 - Ички ишлар вазирининг укаси – туман миршаббошиси ишдан олинди
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, полковник Жамшид Матлубов лавозимидан четлатилди. Бу ҳақдаги хабарни Яккасарой тумани ИИБнинг навбатчилик қисми ҳам тасдиқлади.

Ўзбекистон Ички ишлари вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси бўлган бу шахснинг истеъфоси сабаблари хусусида турлича тахминлар бор. Уларнинг энг кўп тилга олинаётгани - марҳума, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг ўлими сабаблари бўлиб, бу ҳақда оммавий ахборот всоиталарида кўп марта ёзилган.