22 August 2010
07:35 -
БМТдан кейин ЕХҲТ ҳам Наврўзни халқаро байрам деб тан олибди, Совет замонида унга қарши курашган Абдулла Орипов миллатдан кечирим сўраши керак
Озорбайжоннинг расмий “Тренд” агентлиги бу мамлакатнинг Австриядаги элчиси, айни замонда, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги (ЕХҲТ) доимий вакили Фуад Исмоиловга асосланиб билдиришича, БМТдан кейин ЕХҲТ ҳам ўз календарида 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб тан олган. Бундай тан олиш нимани билдириши ва қандай натижаларга олиб келиши хабарда айтилмаган.
Маълумки, шу йил 24 февралда БМТ ҳам махсус резолюция қабул қилиб, 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилган ва ҳамма аъзо-мамлакатларни бу қадимий байрам ҳақида маълумот тарқатишга чақирган эди. “Тренд” агентлигининг иддаосига кўра, бу резолюциянинг лойиҳаси Озорбайжон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган экан.
Шамсия йил ҳисобида янги йилнинг биринчи куни бўлган 21 март Марказий Осиёда узоқ замонлардан бери байрам қилинади. Совет тузуми ҳам бу байрамни халқнинг онгидан чиқаролмагач, унга ортиқча тўсқинлик қилмай қўйган ва одамлар уни норасмий шаклда байрам қилишарди.
Турғунлик йилларида Ўзбекистонда Новрўзга қарши кураш қайтадан оловлантирилгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бу хусусда “Ҳаракат” журналининг 2006 йилга оид 1 (58) сонида қуйидагилар ёзилган:
“Раъно Абдуллаева ўтган асрнинг 80-чи йиллари бошида Ўзкомпартиянинг мафкура бўйича котиби бўлган. У наврўз байрамини тақиқлаш учун шоир Абдулла Орипов иштирокида катта кампания бошлаган, унинг ўрнига “навбаҳор” байрамини киритишни таклиф қилган. Унинг ислом динига қарши Сталин замонини эслатувчи “уруши” натижасида ҳокимият тизимларида ишлаётган одамлар ўз ота-оналарининг жанозаларида ҳам иштирок этишдан қўрқиб қолишган эди.”
Раъно Ҳабибовна ҳозир бир тийинга қиммат одам. Аммо, Ўзбекистон Қаҳрамони деб ҳисобланадиган Абдулла Орипов ўша шармандали ишлари учун ўзбек халқидан кечирим сўрши керакмасми?