25 March 2010
02:09 -
Хотини шоир Абдулла Ориповга: “...медалингизни зиёфатдан сўнг йўқотиб қўясиз”
Сайтимиз хатқутисига келиб тушган бир маълумотда айтилишича, Наврўз шодиёналарини нишонлаш мақсадида ота юртига йўл олган Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповни Қашқадарё вилояти ҳокими Нуриддин Зайниев қарши олган ва вилоятдаги Касби туманида ўтказилаётган тадбирлардан бирига таклиф қилган. Бирмунча сиёсий ҳушёр бўлган ҳоким шоирнинг кўксида Ўзбекистон Қаҳрамони нишонининг йўқлигини кўриб, шоирдан бунинг сабабини сўраган. Шоир эса уйидагилар: “...зиёфатлардан чиққандан сўнг йўқотиб қўясиз” деган хавотир билан нишонни бермаганини айтибди.
Ҳоким шоирнинг аҳволини тўғри тушуниб, Миришкор тумани Жейнов хўжалигининг марҳум раиси Муродилло Сайидовнинг қаҳрамонлик нишонини шотирларига айтиб, вақтинчага келтириб берган ва Абдулла Орипов халқнинг кўзига яна қаҳрамон бўлиб кўринибди. Ҳангома тарзидаги бу воқеага ишониш мумкинми-йўқми билмадик, бу хил ҳодислар унинг ҳаётида талайгина. Масалан, ўтган йиллардаги хабарларимизда маст ҳолда ҳукумат телефони орқали Ички ишлар вазирига Ёзувчилар уюшмаси биносини террорчилар эгаллаб олгини ҳақида хабар бергани-ю, махсус отряд бинони қуршаб олганини айтгандик.