22 August 2010
13:03 -
Олмаота вилоятидаги бир қишлоқ яқинида икки ўринли хусусий учоқ (самолет) қулади, демак, Қозоғистонда хусусий учоқлар ҳам бор
Интерфакс-Қозоғистон агентлигининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб хабар беришича, икки жойли учоқ бир неча метр баландликдан Или дарёсига тушибди. Учоқдаги икки одам – учоқнинг эгаси ва инструктор омон қолишган, ҳозир улар касалхонада. Маълум бўлишича, инструктор учоқ эгасини учишга ўргатаётган экан.
Хабарнинг энг қизиқ жойи, учоқнинг тушиши ҳам эмас, чунки, минг афсуски, ҳозир дунёда бу каби воқеалар бўлиб туради, уларнинг кўпи фожеали битади. Қизиқ бўлган нарса – Қозоғистонда хусусий учоқларнинг борлиги. Аввалги хабарларимиздан бирида Қозоғистонда учоқларни истаганларга арендаги берадиган ширкат борлигини ҳайрат билан билдирган эдик. Энди, маълум бўлишича, қўшниларимизда хусусий учоқлар ҳам бор экан.
Ҳа, Қозоғистон ҳамма нарсада Ўзбекистонни орқада қолдириб кетмоқда.