16 February 2010
02:28 -
Абдулла Ориповнинг фирибгар қизи Юлдуз авф билан қутулмайди
Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповнинг қизи Юлдузнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан фирибгарликда айбланиб, жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур ишнинг тергови битиб, жиноят иши судга чиққан. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси Азимовнинг ажрими билан Юлдуз айбдор деб топилиб, Амнистия актига кўра жазодан озод қилинган. Бироқ шоирнинг фирибгар қизи бўйинидаги 55 000 АҚШ доллари (115 000 000 сўм) фуқаролик тартибида ундирилиши белгиланган.
Ҳозирда 11 нафар даъвогар Юлдуз Орипова устидан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига мурожаат қилишмоқчи. Уларнинг айримлари пулнинг бир қисмини Абдулла Ориповнинг ўзи олган, дейишмоқда.