07 October 2009
02:20 -
Шоир Абдулла Ориф қизи Юлдуздан жабрланганларни ҳассаси билан туртиб ҳайдади
“Эзгулик” жамияти бугун тарқатган 39-сонли пресс-релизда Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповнинг тележурналист қизи Юлдуз Орипованинг фирибгарликда айбланаётгани, у бир неча фуқаролардан ўқишга киритиш шарти билан 55 минг АҚШ долларини алдов йўли билан олиб ўзлаштиришда гумонланаётганини таъкидлайди.
Маълум бўлишича, Юлдуз Орипова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқори мартабали мулозимларининг номини ўртага қўйиб, каттагина маблағ тўплаган, уни ўзлаштирган. Маблағидан маҳрум бўлганлар эса ўртага тушишни, пулларини қайтаришни сўраб, шоирнинг уйига боришган. Қизининг қилмишидан дарғазаб ота жабрдийдаларни ҳассаси билан турткилаб, қувиб солган.
Пресс-релизнинг тўла матни билан жамиятнинг расмий сайтида танишинг - www.ezgulik.org