19 August 2010
03:55 -
Ҳукумат “ғамхўрлик” қилшни тўхтатгач, бозорларда гўшт нархи бироз тушди
Бундан бир ойча муқаддам Ўзбекистон Статистика ва Истиқболлаштириш Давлат Қўмитаси мамлакатда гўшт таннархининг 5-6 минг сўмни ташкил қилишини ҳисоблаб чиқиб, бозорларда гўшт нархларини 7000 сўмдан ортиб кетишига йўл қўймаслик ҳақида дастур ишлаб чиққанди. Кампанияга бош бўлган мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг талаби билан бозорларда қассоблар, чоравадорларга нархларни оширмаслик ҳақида мажбурий кўрсатмалар берилганди. Ҳолбуки, ўша пайтда бир килограмм мол гўшти 8000 сўмни, қўй гўшти эса 9000 сўмни ташкил қилган.
Ҳукуматнинг харидорларга “ғамхўрлиги”, шаклланиб бораётган бозор муносабатларига аралашиши натижасида мол сўйилиши, гўшт етказиб бериш издан чиқди ва гўшт нархлари кескин кўтарилиб кетди. Ҳатто қўй гўшти нархи 14 000 сўмгача кўтарилгач, ҳукумат навбатдаги туширган қовунини йиғиштириб олиш мақсадида мажбурий кўрсатмаларини бекор қилди.
Натижада бугунга келиб нархлар бироз мўътадиллашмоқда: масалан, бугун бозорда мол гўшти - 10 000 сўм, қўй гўшти эса 11 000 сўм (5 АҚШ доллари).