19 August 2010
03:32 -
Тахтақорача довонида икки наркоман зўравонлик билан “доялик қилишди”
Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ИИБ томонидан туманда яшовчи Алишер ва Ибрат исмли икки ўсмир устидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бормоқда. Гиёҳванд бўлган икки ўсмир довон йўлида йўловчи машиналардан бирида кетаётган 6 ойлик ҳомиладор аёлни мажбурий туғдиришга ҳаракат қилишган. Ҳомилани мажбуран суғуриб олиб, ўзларининг “доялик” хизматларидан завқ олган гиёҳванд ўсмирлар кўп ўтмай миршаблар томонидан тутиб келтирилди.
Оғир аҳволда Китоб тумани шифохонасига олиб келинган аёлнинг жони сақлаб қолинди. Дастлабки тергов материалларига кўра, айбланувчилар ўткир психотроп дори таъсирида маст бўлишганини, воқеани эслай олмасликларини айтиб, кўргазма беришмоқда.