13 August 2010
22:04 -
The Guardian: Дунёнинг босими остида Эрон тошбўрон қилиб ўлдиришни осишга алмаштирмоқда
Инглизларнинг газетаси ёзишича, яқинда 43 ёшли, икки фарзанд онаси Сокина Аштианининг эрига ҳийнат қилгани ва кейин уни ўлдиртиргани айби билан тошбўрон қилиб ўлдирилишга маҳкум қилиниш ҳоли дунё жамоатчилигинининг қаршилигига учрагач, Эронда тошбўрон қилишга ҳукм қилинганларни осиб ўлдириш ҳоллари кўпаймоқда. Яқинда тошбўронли ўлимга ҳукм қилинган камида икки аёл осиб ўлдирилган. Масалан, 25 ёшли Мариям Қурбонзода ҳомиладор бўлишига қарамасдан осиб ўлдирилган. Ваҳоланки, Эроннинг дунёвий қонунларига кўра, иккиқатлиларни қатл этиш мумкин эмас. Шу сабабли жоҳил исломчиларнинг тошбўронни осишга алмаштириш бўйича қилган “олийжаноб” қадамлари ҳам одамда нафрат уйғотади.
Ҳали Сакинэ Аштианининг қандай усул билан ўлдирилиши хусусида Эрон бир қарорга келмаган. Унинг адвокати Муҳаммад Мостарфей аёл қийноқлар остида ўз айбини тан олганини айтгандан кейин бошланган ҳужумлар натижасида Туркия орқали Норвегияга қочиб кетди. Шу кунларда Эрон давлат телеканали Сакинэ Аштианини экранларга чиқартириб, ўз адвокатига қарши гапиртирган. Гувоҳларнинг айтишича, аёлнинг юзи таниб бўлмайдиган даражада суркалган ҳолда кўрсатилган, овози ҳам шу қадар титроқли бўлганки, диктор уларни такрорлаб турган.
Мустақил экспертларнинг фикрича, Эронни бошқараётган муллалар дунёга маълум бўлиб қолган ҳоллардагина тошбўронни осишга ўзгартиришмоқда, бошқа ҳолларда тошбўрон қилиш амали давом этмоқда ва этаверади.
Газетанинг маълумотларига кўра, Эронда яна 12 аёл ва 3 эркак тошбўрон қилинишни кутмоқда, Рамазон ойи туфайли ҳукмларни ижро этиш вақтинча тўхтатилган.
“Ҳаракат” мухбирига кўра, дунёнинг босими остида Эрон каби исломчилар бошқаруви остида қолган миллатларга вақтинча ёрдам бериш мумкин. Аммо, Ислом дини ислоҳотлар қилиб, ўрта асрларнинг амалиётларидан ўзи воз кечмагунча, Ислом дунёсида жиддий ўзгаришлар бўлмайди.