24 February 2010
21:18 -
Туркияда сиёсий таранглик чуқурлашмоқда, истеъфодаги бир неча генерал ва адмирал қамоққа олинди
Иқтисоди энг кучли бўлган мамлакатларни бирлаштирувчи G20 га кирган бўлса ҳам, Туркиянинг иқтисод соҳасида ҳам муаммолари кўп, хусусан, ишсизлик муаммоси бор. Аммо, унинг ҳозирги даврдаги асосий муаммоси сиёсий, бундан ҳам аниқроғи, диний-сиёсийдир.
Маълумки, 19 асрнинг охирларигача Яқин шарқдаги ҳамма мусулмон ўлкалар Туркиянинг мустамлакаси сифатида Усмонли Императорлигига кирарди. Бу императорлик Халифалик, императорликнинг султони эса Халифа деб ҳам ҳисобланарди.
Ислом дунёсидаги чуқур инқироз бу Халифаликни ҳам битирди. Халифалик билан бирга Туркиянинг ўзи ҳам давлат сифатида йўқ бўлиш арафасига келди. Ўз мамлакатидаги инқирознинг сабаби Ислом динидаги инқироз эканлигини яхши тушунган Отатурк Туркияни замонавий дунёвий давлатга айлантирди. Отатурк бўлмасайди, аввал Туркия, кейин Эрон ҳам Антанта тарафидан босиб олинган ва парчалаб ташланган бўларди.
Туркияни дунёвий давлатга айлантиш осон иш эмасди. Ислом фанатикларига қарши куч ишлатишга ҳам тўғри келди. Баъзида куч ишлатиш қатағонларга ҳам айланиб кетган бўлиши мумкин. Отатурк ҳам, ундан кейинги сиёсатчилар ҳам Ислом динининг жамиятга таъсирини доим чеклаб келдилар, лекин, СССРдан ўрнак олиб, уни йўқ қилиш ҳаракатига тушмадилар.
Диний давлатчилик тарафдорларига сиёсат йўлини бекитиш учун Туркия ҳар замон чекланган демократия шароитида яшашга мажбур бўлди. Ўтган асрнинг 80-чи йилларидан кейин демократия йўлидаги тўсиқлар олинди ва қисқа замонда диний илдизлари чуқур бўлган сиёсий партиялар юзага келди. Тўғрироғи, Рефаҳ Партияси тузилди, у тақиқлангач, Фазилат Партияси тузилди, кейин ундан Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ажралиб чиқди. Мана саккиз йилдирки, аниқроғи, 2002 йил ноябрь ойидан бери бу партия ҳокимиятда.
Адолат ва Тараққиёт Партияси ўз Дастур ва низомига кўра дунёвий партия, лекин у ҳокимиятга келиши билан диннинг жамиятдаги роли кескин орта бошлади. Кутилганидек, дунёвий ва диний давлатчилик тарафдорлари ўртасидаги зиддият ва кураш яна ҳам чуқурлашди.
Туркиядаги жараёнларни тушуниш учун сайтимизда 2008 йил 19 октябрда эълон қилинган қуйидаги таҳлилий хабар билан танишиш фойдалидир.
Туркияда “Эргенекон” номли сиёсий-маҳкамавий жараён чўққисига чиқди
Аввл ўқувчиларимизга Эргенекон сўзининг маъносини билдириш лозим бўлса керак. Ривоятларга кўра, ҳозирги Мўғилистон ҳудудларидаги Эргенекон тоғлари турк қавмининг, миллатининг илк бешиги бўлган. Тоғлар билан ўралган кичик ҳудудда яшаган туркларнинг ташқи дунё билан алоқаси бўлмаган ва ҳатто улар ташқарига чиқиш йўлини ҳам билишмаган. Бир кулранг бўри (Туркия туркчасида – бўзқурт) туркларга йўл кўрсатиб, тоғлар орасидаги ҳеч ким билмаган ва кўрмаган дарачалар орқали турк қавмини ташқарига олиб чиққан. Шу тариқа йўлга чиққан турклар юз йиллар давомида аввал Марказий Осиёгача, кейинчалик ҳозирги Туркия ҳудудларигача етиб келиб, буюк маданият, буюк хонликлар ва императорликлар қуришган.
Шу сабабдан турк миллатчилари учун Эргенекон ва Бўзқурт салкам муққаддас сўзларга айланган. Бўзқурт ва бўзқурт ишорати (бош ва иккинчи-учинчи бармоқларни жипслаштириб бўрининг тумшиғига, қолган икки бармоқни тик ушлаб бўрининг қўлоқларига ўхшатиш) турк миллатчиларининг саломлашиш ва зафар белгиси ҳамда рамзига айланган.
Энди ҳабарнинг моҳиятига ўтсак. Тахминан 1-2 йилдан бери турк матбуотида “Эргенекон” номли яширин ташкилот фош қилингани, у ташкилотнинг мақсади турли террористик акциялар ўтказиш, кўзга кўринган одамларни ўлдириш воситасида мамлакатни беқарорликка олиб келиш ва Туркия армиясини шу баҳона билан давлат тўнтариши қилишга ундаш бўлгани айтилмоқда.
Очиқча айтилмаса ҳам мантиқан кўриниб турардики, Эргенекон фаоллари ҳозир ҳокимиятда бўлган диний илдизли Адолат ва Тараққияёт Партияси Туркияни исломлаштириш йўлидан олиб кетаётганидан хавотирда бўлишган ва миллатчиликнинг қалъаси ҳисобланган армияга бу партияни ҳокимиятдан четлатиш учун баҳона яратиб бериш мақсадида беқарорлик яратмоқчи бўлишган.
Сўнги 40-50 йил ичида Туркия армияси 3 марта давлат тўнтариши қилиб, мамлакатни “нотўғри” йўлдан олиб кетаётган сиёсатчиларни ҳокимиятдан четлатгани эргенекончиларни маънавий руҳлантирган бўлиши мумкин.
Бугун Истанбулда “Эргенекон" фаоллари устида оламшумул суд жараёни бошланди. Буни қўрқмасдан оламшумул дейиш мумкин, чунки, юзга яқин одам айбланувчи бўлиб, улардан 46 киши аллақачон қамоқхонада.
Айбланувчилар ичида нафақадаги генерал ва офицерлар, таниқли сиёсатчилар, олимлар, ёзувчилар, журналистлар, адвокатлар, иш одамлари бор. Масалан, ҳозир тақиқиланган Туркия коммунистик партиясининг давомчиси ҳисобланадиган Ишчи партиясининг раиси Дўғи Перинчек, Турк Ортодокс патрикхонасининг матбуот котиби Севги Эронэрол ва бошқалар.
Шу кунгача бу ташкилот фаолларининг ташаббуси билан бўлганлиги иддао қилинаётган бир неча талафотсиз граната портлатишдан бошқа амалаий иш бўлмаган.
Туркиядаги миллатчиларнинг иддаосига кўра эса, ҳокимиятдаги партия ўз рақибларини қўрқитиб қўйиш учун бу ишни бошлаган ва ундан катта натижа чиқаролмайди.
* * *
Мана орадан 1 йилдан кўп вақт ўтди. Истанбул судида “Эргенекон" ишини кўриш давом этмоқда. Лекин, маҳкама жараёнида шов-шувга сабаб бўладиган биронта воқеа бўлмади ва у одамларнинг эсидан ҳам чиқишга бошлади. Суднинг ишидан ҳам танаффуслар кўпроқ бўлмоқда. Аммо, бу иш исломчилар тарафидан сунъий яратилди деган фикр яна ҳам мустаҳкамланди.
Шу кунларда АТПнинг мамлакат парламенти – Миллий Мажлисдаги бир депутати “Улар бизни 60 йил эзишди, энди бизнинг навбатимиз” дейишгача боргани ҳам кўрсатмоқдаки, “Эргенекон" иши исломчиларнинг қасд олиш йўлидаги биринчи қадами бўлиши мумкин.
Ўтган куни Туркиядаги диний-сиёсий қарама-қаршилик янги паллага чиқди. Истанбул прокуратураси “Болйўз” (Бузилган бол, асал) номи остида давлат тўнтариши операциясига яширин тайёргарлик кўришда айблаб, ўнлаб ҳарбийларни ҳибсга олди. Кўпчилигини истеъфодагилар ташкил қиладиган бу гуруҳ ичида 10 га яқин генерал ва адмирал бор. Пиёда қўшинлари собиқ қўмондони ва Ҳаво қувватлари собиқ қўмондони ҳам уларнинг ичида. Яъни, ўта сенсацион воқеа.
Ўша куниёқ ҳибсга олинганларнинг 30 га яқини судга олиб келинди ва суд уларнинг тахминан ярмини қамоққа олиш, қолганларини озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Оммавий ахборот воситаларида Туркия армиясининг ҳамма асосий генерал ва адмираллари Бош штабга йиғилишгани, Бош вазир Ражаб Эрдўғон Испанияда расмий ташриф билан бўлгани сабабли, унинг ўринбосарларидан бири Жемил Чичекни ҳузурларига чақириб, ҳаммалари биргаликда истеъфога чиқиш билан таҳдид қилишгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар чиқди.
Жемал Чичек бу хабарларга раддия бериб, ҳарбийлар билан бутунлай бошқа мавзуни муҳокама қилганини эълон қилди. Унинг кетидан Бош штаб расмий баёнот тарқатиб, Чичекнинг гапларини феълан ёлғонга чиқарди ва армия қўмондонлари юзага келган ҳолатдан ташвишда эканлигини билдирди. Баёнотнинг моҳиятидан (контексидан) келиб чиқилса, “ташвиш” сўзи “норозилик” деб ўқилиши кераклиги кўриниб турибди.
Кеча ҳам Туркия армиясининг турли даражадаги раҳбарлари яна йиғилиб, вазиятни муҳокама қилганлари маълум бўлди. Испания сафари битгандан кейин кеча кечқурун Анқарага қайиб келган Ражаб Эрўғон дарҳол ўз партияси раҳбарияти билан бир қатор мажлислар ўтказган, аммо ҳалигача на партия на партия раҳбари бўлган Бош вазир номидан ҳеч қандай баёнот берилмади.
Воқеаларнинг ривожланиши кўрсатмоқдаки, Туркияда дунёвий ва диний давлатчилик тарафдорларининг ички кураши ваҳимали даражаларга чиқмоқда.