22 September 2012
04:17 -
Туркияда катта бир гуруҳ ҳарбийларга давлат тўнтариши режалаш айби билан узоқ муддатли қамоқ жазолари берилди
Бу мамлакатда Отатурк замонида бошланиб, ҳалигача давом этаётган исломчилар ва дунёвийчилар ўртасидаги жанг, исломий илдизлари чуқур бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП, раиси – ҳозирги Бош вазир Ражаб Эрдўғон) ҳокимиятга келгандан кейин яна оловлангани, Туркияда дунёвийчиликнинг кафолатчиси ҳисобланган Қуролли Кучларга қарши ҳужумлар “Эргенекон” операцияси номи остида бошланиб, кейин “Болйўз” (Тўқмоқ) номли операция доирасида ичида нафақадаги ва хизматдаги бир қатор генерал ва адмираллар ҳам бўлган 100 дан ортиқ офицер давлат тўнтариши тайёрлаш айби билан ҳибсга олингани, уларни судга тортиб, жазолашга тайёргарлик қилинаётгани ҳақида давомли хабарлар бериб турдик.
Кейинчалик бу иш билан ҳибсга олинганларнинг сони бир қатор зиёлилар ҳам қўшилиб, 250 га чиқди. Умумий айбланувчиларнинг сони 350 дан ортди.
Бугун ўша айбланувчиларнинг бир гуруҳи устидан бошланғич инстанция судининг қарори ўқилди.
Турк матбуотидаги хабарларга кўра, уч нафар истеъфодаги генералга, улардан бири ҳибсда ўтирган пайтида Миллиётчи Ҳаракат Партиясидан парлемент депутатлигига ҳам сайланганди, умр бўйи қамоқ жазоси берилди ва давлат тўнтариши режаси режалигича қолиб кетгани ҳисобга олиниб, жазо 20 йиллик қамоққа алмаштирилди.15 генерал, адмирал ва полковник 16-18 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ҳали иши судда кўрилмаган, аммо ҳибсда ўтирганлар ўтиришни давом этиши, яна бир қатор айбланувчилар ҳибсга олиниши ҳам қарор қилинди.
Айбланувчилардан 34 киши айбсиз деб эълон қилинди.
Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг раиси Давлат Боғчали бу ҳукм бир маҳаллар исломий давлат тарафдорларига нисбатан қарши босимлардан ўч олиш ниятида қилинаётганини айтиб, адолат учун кураш давом этиши ҳақида жуда кескин баёнот берди.
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳали ҳукмнинг тафсилотлари билан таниш эмаслиги, қолаверса, иш битмагани, адолатнинг ғалабаси учун суднинг кейинги инстанциялари борлигини, суд охир-оқибат адолатли ҳукм чиқаришига ишонишини айтиб, бўлаётган воқеаларнинг моҳиятига тегишдан қочди.
Туркияда исломчи-дунёвийчилар кураши уруш остонасига келаётганга ўхшайди. Ҳозир буни куўпчилик гапирмоқда, ёзмоқда. Аммо, бундай хавф реал эканлиги ҳақида биринчи бўлиб “Ҳаракат” агентлигида айтилган эди.