24 February 2010
04:45 -
Мели Қобилов оила аъзоларини ҳимоя қилиш имкониятдан бутунлай маҳрум этилди
Аввалги хабарларимизда жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва вилоятдаги “Жаҳонгир” адвокатлик фирмаси директори Мели Қобиловнинг хонадонидан 4 нафар шахс жавобгарликка тортилгани, унинг ўзи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238-моддаси 2-қисми (Ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлаш) билан айбланаётгани ҳақида айтгандик. Унинг адвокатлик лицензияси ҳам тўхтатилиб, маҳкамаларда фарзандларини адвокат сифатида ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилганини таъкидлагандик.
Бугун жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди (судья Ш. Ҳикматов) унга Жиззах шаҳар “Кўтарма” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан айбланувчиларни жамоатчи ҳимоячи сифатида ҳимоя қилиш ҳуқуқини бервучи ишончномани ҳам бекор қилди. Собиқ адвокатни фарзандлари ишидан четлатиш ҳақида ажрим чиқарди. Энди Мели Қобиловнинг ўз фарзандлари ишини четдан кузатишдан ўзга чораси йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ҳамма мухолифатчиларкаби Мели Қобилов аввал бирликчи бўлган, кейинчалик эркчи бўлди. Ундан кейин Ўзбекистон “Ватан тараққиёти“ партияси Жиззах вилояти кенгаши лавозимини ҳам эгаллади. Маълум даврларда Ўзбекистон Олий Кенгашининг депутати ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси ҳам бўлган
У 1996 йил 12 февралида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳукумат хизматкорлари уни сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти туфайли сохта айблар билан бадном қилишган, деб ҳисобланади.