13 February 2011
07:05 -
Туркияда исломчилар ва аскар ўртасида таранглик кучаймоқда
Туркияда Отатурк замонида бошланиб, ҳалигача давом этаётган исломчилар ва дунёвийчилар ўртасидаги жангнинг янги босқичи ҳақида давомли хабарлар бериб келмоқдамиз. Истаганлар улар билан ушбу хабар охирида берилган линклар орқали қайта танишишлари мумкин.
Жангнинг бу босқичи Туркияда ҳокимиятга исломий илдизлари чуқур бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП, раиси – ҳозирги Бош вазир Ражаб Эрдўғон) келгандан кейин бўлаётгани, бу мамлакатда дунёвийчиликнинг кафолатчиси ҳисобланган Қуролли Кучларга қарши ҳужумлар янада кучайгани диққатга сазовор унсурлардандир.
Аввал “Эргенекон” операцияси номи остида Қуролли Кучларга қарши бошланган ҳужумлар “Болйўз” (Тўқмоқ) номи остида ривожланиб бормоқда. Ўтган куни ҳужумлар яна бир поғанага юксалди. Гўёки жорийдаги ҳукуматни йиқитиш мақсадида фаолият бошлагани иддао қилинаётган ҳарбийлар ва миллатчилар гуруҳи устидан давом этаётган суднинг ўтган кунги мажлисида 193 айбланувчини қамоққа олиш қарори чиқарилди. Улардан 133 киши суд залида қамоққа олинган бўлса, қолган 30 киши топилган жойида қамоққа олиниши керак.
163 кишининг ичида ҳозир хизматда бўлган ёки истеъфога чиққан юксак даражали офицерлар кўп. Масалан, уларнинг ичида Денгиз Қувватлари собиқ қўмондони адмирал Ўзден Ўрнек, Ҳаво Қувватлари собиқ қўмондони генерал Иброҳим Фиртина, 1-чи Армия собиқ қўмондони генерал Четин Дўғон, ўнлаб хизматдаги ва истеъфодаги генерал ва полковниклар бор.
Воқеаларнинг бундай кетиши аскарни, Туркияда Армияни халқ тилида қисқа қилиб, “аскар” деб айтишади, жиддий безовта қилганга ўхшайди. Турк мутбуотида хабар қилинишича, кеча кечга яқин Туркия Қуролли Кучлари Бош штабининг бошлиғи генерал Ишиқ Кошанэр Бош вазир Ражаб Эрдўғон билан унинг Истанбулдаги қароргоҳида сюрприз шаклда учрашган.
Бу учрашув ҳақида тафсилотли хабар йўқ, аммо учрашувнинг кун тартибида ҳарбийларнинг қамоққа олиниши ягона масала бўлганини ҳамма якдиллик билан гапирмоқда.