24 February 2010
22:07 - Қозоғистон ташқи ишлар вазир Канат Саудабаев Хитойга бориб келди
Қозоқларниннг Казинформ агентлиги берган хабарга кўра, Канат Саудабаев икки мамлакат лидерларининг 2009 йилда Останада учрашувидаги келишувлар қандай бажарилаётганини хитойлик ҳамкасблари билан муҳокама қилиш учун расмий ташриф билан Хитойда бўлган. Икки кунлик расмий ташриф давомида Канат Саудабаев Хитой ташқи ишлар вазири Ян Цзечи билан учрашган, ХХР Давлат Кенгашининг премьери (бош вазир) Вэнь Цзябао томонидан қабул қилинган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг Хитой Бош вазири тарафидан қабул қилиниши оддий ҳол эмас, дейди мухбиримиз. Бу воқеа Қозоғистоннинг дунёда обрўси ортиб боришининг яна бир кўрсатгичидир. Ўзбекистонлик вазирнинг бу даражада қабул қилинишини ҳаёлга ҳам келтириб бўлмайди.