05 June 2009
01:58 -
Мурод Жўраевга яна муддат қўшиб берилган
Мухбирларимизнинг Каттақўрғондаги 64/7-муассасада жазо муддатини ўтаётган Ҳусниддин Мирзаевга таяниб билдиришича, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, сиёсий маҳкум Мурод Жўраевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабига бўйсунмаслик) билан яна уч йил муддат қўшиб берилган. Тезкор суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида ўтказилган, лекин суд ўтган куни ҳақида аниқлик йўқ.