20 August 2009
01:08 -
Сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг силга чалингани борасида тасдиқланмаган хабар тарқатилди
Куни кеча бир неча интернет сайтларида Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг сил касалига чалингани ҳақида шубҳали хабарлар тарқатилди. Мазкур маълумотнинг шубҳали экани шундаки, ҳатто хабар муаллифлари ҳам маълумотни унинг оила аъзоларидан олгани, маҳбуснинг рафиқаси Холбека Жўраева эса бу хабарнинг тўғри-нотўғрилигини билмаслигини таъкидлайди.
Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Республика ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси ва махсус прокурорга расмий хат билан мурожаат қилиб, маҳбуснинг тақдири борасидла изоҳ беришни сўради.
Одатда Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кимнидир гиёҳвандлик билан айбламоқчи бўлса ёки унинг уйига наркотик ташламоқчи бўлса, ўша шахсни гиёҳванд деган миш-мишлар тарқатади. Биров ишониб, биров ишонмаган бу ҳодиса охири амалга оширилади. Одамларнинг бу уйдирмага қулоғи ўргангандан сўнг у ҳақиқатан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Шу боисдан ҳам “Эзгулик”нинг бугунги ҳаракати таҳсинга лойиқ, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, Мурод Жўраев 1994 йилда Олий суд ҳукми билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Унга нисбатан жазо муддатлари битгач, турли сабабалар билан 3 маротаба жазо муддатлари узайтирилган.