13 August 2009
02:34 -
Вашингтондаги Ўзбекистон элчиҳонасида ваҳима, атрофни полиция машиналари босди, яқинда элчихона темир панжара билан ўралади
Маълумки, икки ойча аввал Ўзбекистоннинг Вашинтондаги элчихонаси олдида пикет ўтказган ўзбек демократлари Юсуф Жума, Мамадали Маҳмудов, Мурод Жўраев, Санжар Умров ва бошқа сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб этгандилар. Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева билан учрашган элчихона мулозими пикетчиларнинг талаби Ўзбекистон ҳукуматига етказилишини, элчихона бу иш билан махсус шуғулланишини айтиб, пикетни тўхтатишни сўраган эди. Пикет ўшанда тўхтатилди ҳам. Аммо, сиёсий маҳбусларнинг тақдири ўзгармади.
Шу кунларда яна Вашингтонга келиб, турмуш ўртоғининг озод қилиниши учун АҚШ расмийларидан яна ҳам қатъийроқ ҳаракатлар истаги билан учрашувлар ўтказаётган Гулнора Олтиева бугун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ва унинг қизи Сайёра билан бирлагилкда Ўзбекистон элчихонасига келди. Элчихонанинг асосий эшиги қулф бўлиб, тақиллатишларига қарамасдан очилмади.
Шундан кейин улар элчиликнинг ён эшигидан консуллик бўлимига кирдилар. Дарҳол маълум бўлдики, Гулнора Олтиева билан айнан шу бўлимнинг раҳбари учрашган экан. Аввал ҳам у исмини айтмаганди, ҳозир ҳам айтишни истамади. Айни замонда, тушриф буюрганларнинг Юсуф Жуманинг тақдирига оид саволларидан биронтасига жавоб ҳам бермади. Бу масала бўйича расмий каналлар, масалан, Интернет, почта ёки телефон орқали элчихонага мурожаат қилиш лозимлигини такрорлашдан нарига бормади.
Гапга аралашган Абдураҳим Пўлат бир йилча аввал FedEx почта хизмати орқали Ўзбекистонга қайтиш учун ҳужжат берилишини илтимос қилиб, элчихонанинг консуллик бўлимига керакли ҳамма ҳужжатларни юборганини, аммо ҳеч қандай жавоб олмаганини айтди. Консуллик ходими, кўринишидан, бўлим бошлиғи, бундай нарсадан хабари йўқлигини билдирди. Кимнинг хабари бор деган саволга, билмайман жавоби олинди.
Масхарабоз ҳукуматнинг масхарабоз элчихонасидан тайинли жавоб олинмаслиги аввалдан маълум эди, дейди Абдураҳим Пўлат. Буни билган ҳолда, расмиятчилик учунгина бу ерга кеган эдик. Қўчага қайтиб чиққанимизда элчихонанинг олдида 5-6 та, кўчанинг нарига трафида яна бир нечта полиция машиналари турарди. Полиция ходимларидан 3 нафари олдимизга келишди ва бизнинг 3 киши эканлигимиздан ҳайронликларини яширишмади.
Ўйлайманки, аввал элчихонадагиларга ўзимни таништирмаганим учун, улар Юсуф Жума қамоқдан қочиб келгану ҳозир рафиқаси ва қизи билан элчихонани босишади, деб ўйлашган ва талваса ичида полиция чақиртиришган. Тахминан 10 та полиция машинасининг 2-3 минут ичида етиб келишини бошқача тушунтириш қийин.
Мен полиция офицерларига воқеани тушунтирдим. Уларнинг кулишидан ҳам фаҳмласа бўлардики, улар Ўзбекистон қандай давлат эканини жуда яхши билишади. Шу вақтда элчихонанинг асосий эшиги очилди ва у ердан чиққан 2 киши полиция офицерига бир нарсаларни тушунтира бошлади. Гулнора уларнинг олдига бориши билан, улар полиция билан гапни узиб, ичкарига қочдилар ва дарҳол эшикларни қулфладилар. Кўзимизнинг одида консуллик ходимлари ҳам консулликка киравериш дарвозасига занжирли қулф осдилар.
Хуллас, Ўзбекистон элчихонаси фавқулодда ҳолатга ўтганди. Янглишмасам, 1990 йилда 3-4 киши Ислом Каримнинг ўша пайтдаги қароргоҳи бўлган Компартия Марказкомининг биносига кириб бориб, у киши билан учрашув талаб қилдик. Эртасигаёқ, бу бинонинг атрофини темир панжара билан ўраб олишганди. Элчихона ҳам шундай қилса керак.