13 October 2009
00:35 -
Мурод Жўраевнинг аҳволи яхши, унинг силга чалингани ҳақидаги маълумот ёлғон
Бу ҳақда мухбиримизга сиёсий маҳбуснинг Олмалиқдаги колонияда отаси билан кўришиб қайтган ўғли Аброр маълум қилди. Ҳолбуки, айрим оммавий ахборот воситалари жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг шу йил августидаги қарори билан 3 йиллик қўшимча жазога ҳукм қилинган собиқ депутатни силга чиқаришганди. Хайриятки, бу хабар ёлғон бўлиб чиқди. Мурод Жўраев ўзининг аҳволи бир қадар яхши экани таъкидлаган.
Айни замонда, собиқ депутат ва демократик мухолифат вакилининг 15 йилдан бери қамоқда ушлаб турилиши мавжуд режимнинг жирканч башарасини кўрсатадиган факт эканлигини алоҳида таъкидлаш керак.
Айни замонда, собиқ депутат ва демократик мухолифат вакилининг 15 йилдан бери қамоқда ушлаб турилиши мавжуд режимнинг жирканч башарасини кўрсатадиган факт эканлигини алоҳида таъкидлаш керак.